Auditorlik tashkilotini tanlash bo'yicha tanlov

"SUVMASH"  АКЦИЯДОРЛИК ЖАМИЯТИ

АУДИТОРЛИК ТАШКИЛОТЛАРИ БЎЙИЧА ТАНЛОВ ЭЪЛОН ҚИЛАДИ:

1. "SUVMASH" АЖнинг 2021 йил якунлари бўйича Халқаро молиявий ҳисоботлар стандартларида тайёрланган молиявий ҳисоботини, Халқаро аудит стандартлари талабларига биноан аудиторлик текширувидан ўтказиш.

2. "SUVMASH" АЖнинг 2021 йил якунлари бўйича самарадорликнинг муҳим кўрсаткичлари (СМК), самарадорликнинг йиғинди кўрсаткичи (СЙК)  бажарилишини ва бажарилиш фоизларини текшириш бўйича консалтинг хизматлари кўрсатиш.

Танловда қатнашиш учун тақдим этиладиган ҳужжатлар:

- аудиторлик текширувлари нархини дастлабки қиймати бўйича танлов талабгорини таклифи;

- аудиторлик фаолияти юргизишга рухсат берувчи лицензиянинг нусхаси;

- ташкилот тўғрисида маълумотнома;

- аудиторларнинг малака сертификатлари ва бошқа халқаро сертификатлари нусхалари;

- кафолат полисининг нусхаси.

Танловда қатнашиш учун талабгор қўйидаги талабларга мос келиши лозим:

- Давлат рақобат қўмитаси ва Молия вазирлиги томонидан белгиланган, жорий йилда устав фондида 50 фоизгача давлат улуши пакетлари бўлган акциядорлик жамиятларида ташқи аудит ўтказувчилар рўйхатида бўлиши;

- барча хўжалик субъектларида аудиторлик текшируви ўтказиш ҳуқуқини берувчи лицензиясига эга бўлиши;

- халқаро стандартлар бўйича тузилган молиявий ҳисоботларни халқаро аудит стандартлари талабларига биноан аудиторлик текширувидан ўтказиш малакасига эга бўлиши.

Танлов ғолиби деб жамиятга нарх бўйича, сифат бўйича ва текшириш ўтказиш муддатлари бўйича қўлай шартларни таклиф этган иштирокчи тан олинади.

Танловда қатнашиш талабномалари 2021 йилнинг 15-мартигача қўйидаги манзилларда қабул қилинади:

- электрон манзил: office@suvmash.uz; suvmash@exat.uz; kurbanov@suvmash.uz

- почта манзили: Ўзбекистон Республикаси, 100158, Тошкент шаҳари, Бектемир тумани, Хусайн Байқаро кўчаси, 13.

Телефонлар: (0 371) 295-19-08;

Факс: (0 371) 295-51-08.

Жамиятнинг расмий веб сайти: www.suvmash.uz

 

 

"SUVMASH" АЖ Кузатув Кенгаши

2021-йил 1-март.

Boshqa yangiliklar

«SUVMASH» АЖ танлов эълон қилади

01.03.2021

«SUVMASH» АЖ Бош директор лавозимига конкурс эълон қилади.

”SUVMASH” AJ aksiyadorlari diqqatiga!

03.07.2019

«SUVMASH» АЖ акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши

Акционерное общество ”SUVMASH”

09.06.2017

Vivamus magna justo, lacinia eget consectetur sed, convallis at tellus. Curabitur aliquet quam id dui posuere blandit. Donec rutrum congue leo eget malesuada.
 

Разработка сайта: ALT